Категории
Куръони Карим Шайх Алоуддин Мансур купить

Куръони Карим Шайх Алоуддин Мансур

Тип товара:
Доставляется

Наличие

  • Склад в Москве - 9 шт. (доставка по всему миру в т.ч. Казахстану)
  • Склад в Алматы - 0 шт. (доставка по Казахстану)
900 руб.

Описание

Священный Коран Карим Шайх Алоуддин Мансур на узбекском языке в твердом переплете.

Размер книги:

Высота - 4 см

Длина - 20,5 см

Ширина - 15 см

Вес книги:

620 г.

Аввалан барча оламларни Қуръон нури билан мунаввар қилган Улуғ Парвардигоримиз Аллоҳ таъолога беадад ҳамду саноларимиз бўлсин, ҳамда Ул Зотнинг севикли бандаси ва сўнгги пайғамбари бўлмиш Муҳаммад Мустафога дуо ва саловатларимиз бўлсин. Мана, бир минг тўрт юз йилдан ортиқроқ вақтдан буён бир буюк китоб – Жаноби Ҳақнинг Ўз Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга, ул киши орқали барча инсониятга юборган Муқаддас Каломи – Қуръони Карим бутун оламни ўзининг илоҳий нури билан ёритиб келмоқда.

Аллоҳ таъоло бутун оламни яратиб, сўнгра у оламга халифа бўлсин, бошқарсин деб ҳазрати Одам алайҳиссаломни дунёга келтирганидан сўнг унга ва унинг авлодларига Ер юзида ҳақиқий инсонлар бўлиб яшаб ўтишлари учун Илоҳий қўлланма қилиб ўзининг кўрсатмаларини – Китобларини жўнатиб турди. Ана ўша илоҳий китобларнинг энг сўнггиси ва то қиёматгача йўқолмай-бузилмай сақланиб турадигани Муқаддас Қуръондир. Бу буюк китобнинг одамзот ҳаётидаги ўрни – мартабасини инсон баданидаги руҳга қиёсласак хато қилмаган бўламиз.

Зотан, инсоннинг бошқа жонзотлардан фарқи, бошқача айтганда, инсонни ҳайвондан ажратиб турадиган нарса унинг ўз ихтиёри билан танлаб олган дини, иймони бўлса, Яратган наздида энг мақбул ягона дин – Исломдир ва Диннинг асоси – манбайи Қуръони Каримдир. Қуръон биз мусулмонлар учун Муқаддас Китоб – илоҳий дастурул-амал бўлиш билан бирга, ўхшаши йўқ, тенгсиз бир илоҳий мўжиза – сўз ҳамдирки, ёлғиз мусулмонларгина эмас, балки бошқа динларнинг вакиллари ҳам Унга ўзгача ҳурмат ва эътибор билан қарайдилар. Бу буюк китобнинг гоҳо зоҳирда содда кўринган оятлари ва калималари остидаги ўта теран маъно-мазмуни, бир оятнинг ўзида тириклик дунёси Охират билан, Ер ҳаёти осмонлар билан ёнма-ён келиши, шунингдек, Қуръон тили – мазмунини англай билмаган ва хатто Қуръонни илоҳий калом деб эътиқод қилмаган одам ҳам унинг ўта таъсирли оятларини эшитган пайтда, беихтиёр бир роҳат ва ором билан унга қулоқ тутиб қолиши, бутун вужудди билан берилиб тинглаши – буларнинг барчаси ушбу улуғ китоб оддий инсоннинг эмас, балки барча инсонларни ва бутун оламларни яратгувчиси, ҳамда тарбия қилувчиси бўлмиш буюк Аллоҳнинг илоҳий сўзи эканлигига очиқ-равшан далолатдир. Мана, ўн тўрт аср бўлибдики, бу китоб мўминмусулмонлар учун илоҳий дастурул-амал бўлиш билан бирга бутун инсониятни ўзига тортиб, лол қолдириб келмоқда.

Рекомендуемые товары

0 отзывов

Написать отзыв
плохоотлично